Podcast: RADAR

Podcast: RADAR

By Sangzor.uzSociety & Culture
Download on the App Store

Podcast: RADAR episodes

  • "Радар подкасти: Фолбинлик, сеҳргарлик, инсонлар тақдирини башорат қилиш"

    "Радар подкасти: Фолбинлик, сеҳргарлик, инсонлар тақдирини башорат қилиш"


    Экспертлар: Абдулазиз Хасанов - "Қассоблик жомъе масжиди имом хатиби"

    Соҳиб Солиев - Жиззах вилоят мусиқали драма театри актёри

    52 min
  • Radar podcast (2-seasone, 5-episode) "Меҳр" операцияси

    БМТ экспертларига кўра, Ўзбекистон ўз фуқароларини ҳарбий можаролар зонасидан олиб чиқиш билан шуғулланадиган дунёдаги кам сонли давлатлардан биридир. Республика тажрибаси кўплаб бошқа мамлакатлар учун яхши ўрнак намунасидир.


     

    35 min
  • Radar podcast (2-seasone, 4-episode) Аёлларни тажовузкор экстремизмдан асрайлик

    Дунёда ўз Ватанига хиёнат қилишдан оғирроқ гуноҳ, мудҳиш жиноят бўлмаса керак. Турли ҳавойи ваъдаларга илиниб, маккор экстремистик гуруҳлар тузоғига илинаётган орасида ҳамюртларимизнинг ҳам борлиги, янада ачинарлиси, уларнинг аксарияти аёллар эканини ҳар биримизни ҳушёрликка, огоҳликка даъват этади.

    Хўш, аёл аталмиш муқаддас хилқатнинг бундай разолатга қўл уришига нималар сабаб бўлаётир? Бу борада албатта турли олим ва мутахассисларнинг фкирлари турлича. Бельгиялик социолог А.Кетле жиноятга мойиллик шахснинг ёши, жинси, унинг ривожланиши, маълумотининг даражаси, хулқи, ҳаётдаги ўрни, оила муҳити доирасидаги вазифалари каби омиллар билан боғлиқ, деган фикрни илгари суради.

    Италиялик антрополог Чезаре Ломброзо аёллар жиноятчилигининг эркаклардагидан фарқи улар организмининг тузилиши, ўзига хос хусусиятлари ва биологик жиҳатдан нисбатан камроқ ривожлангани билан изоҳлайди. Яна бир итальян олими Энрико Феррининг таъкидлашича, аёллар ўз қилган хатолари учун эркакларга нисбатан камроқ пушаймон бўлишаркан.

    38 min
  • Radar podcast (2-seasone, 3-episode) Меҳнат мигрантлари тажовузкор экстремизм хавфидан нечоғлик ҳимояланган?

    "Радар" подкастимизнинг ушбу сонида хорижда меҳнат қилиш тартиби, ноқонуний миграциянинг оқибатлари ҳамда тажовузкор (зўравон) экстремизмга олиб борувчи омиллар ҳақида суҳбатлашилди.

    53 min
  • Radar podcast (2-seasone, 2-episode) «Экcтремизм тарғиботида ижтимоий тармоқлар таҳдиди»

    Интернетдаги ижтимоий тармоқлар кишилар орасида тез оммалашиб бормоқда. Айниқса, ёшларнинг кўпи «Odnaklassniki», «Facebook», «Vkontakte», «Мой мир», «Twitter» кабилардан фойдаланишади. Шунингдек, ижтимоий тармоқлар интернетга кирувчиларнинг ўзаро мулоқот қилиш ва маълумот алмашишилари учун жуда қулай воситадир.

    Ижтимоий тармоқлари коммуникация таъсирини энг баланд поғонага кўтарди. Веб саҳифага жойлаштирилган биргина маълумотни яшин тезлигида дунё бўйлаб тарқатиш имконини берди.

    Бугунги кунда интернет айрим «шахслар» учун ғоявий қуролга айланаётгани масаланинг энг муаммоли жиҳатидир. Бу тармоқ бузғунчилар ва учинчи кучларнинг асосий қуролига айланиб улгурди.

    Дин кишилирни ҳамиша яхшиликка чорлаган. Аммо, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга уриниш баъзан жуда мудҳиш ҳолатларнинг юз беришига олиб келди. Бунда ўтган даврдан мерос қолган диндан хабарсиз гуруҳларга қўл келди. Ғаразли кучлар ўз мақсадларига эришиш йўлида янги услубларни, ҳийла-найрангларни ўйлаб топишлари ва диний тушунчаларни ижтимоий тармоқларда ғаразли мақсадларда фойдаланмоқда. Аҳолининг ислом динига бўлган ката қизиқишидан фойдаланиб, ижтимоий тармоқларда ҳар ҳил видеоларни, ваъзларни ғаразли мақсадларга хизмат қилишга интилмоқда.

     

    36 min
  • Radar podcast (2-seasone, 1-episode) «Марказий Осиёда радикаллашув ва ёлғон маълумотларга нисбатан бардошлиликни ошириш»

    Экстремизм – бу ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартиришга, ҳокимиятни зўрлик ишлатиб эгаллашга ва унинг ваколатларини ўзлаштириб олишга, миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатишга қаратилган ҳаракатларнинг ашаддий шакллари ифодаcи. Экстремистик фаолият ҳам кўрсатилган ҳаракатларни режалаштириш, ташкиллаштириш, тайёрлаш ёки содир этиш, ҳам уларни амалга оширишга оммавий чақиришда ифодаланади.

    «Марказий Осиёда радикаллашув ва ёлғон маълумотларга нисбатан бардошлиликни ошириш» лойиҳаси доирасидаги "Зўравон экстремизм тарқалишининг олдини олиш бўйича подкастлар" дастури Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида тайёрланган. 

    Ушбу подкаст мазмуни учун “Sangzor.uz” сайти жавобгар ҳисобланади ва у Европа Иттифоқининг нуқтаи назарини акс эттирмайди”.

    37 min

About Podcast: RADAR

From the publisher's feed

Ўтган шанба куни Жиззахда Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари якунланди. Мамлакат бўйлаб илк маротаба очиқ майдонларда ўтказилаётган ўзига хос тест синовлари шаффоф ва адолатли ўтди дейилади кўплаб ОАВлар тарқатган хабарларда. Бироқ шунга қарамасдан айрим абитуриентлар шпаргалка ва телефон олиб киришнинг йўлини топишган.