Islom ovozi

Рамазонни қаршилаб (2 – қисм)


Listen Later

Рамазон тарбия ойи

1. Рамазон ахлоқимизни тузатади;

2. У бизни сабрга ўргатади;
3. Нафсимизни тийишга ўргатади;
4. Гуноҳлардан сақлайди;
5. Вақтимизни тартибга солади;
6. Даражамизни кўтаради.

Рамазонни мазмунли ўтказишда муҳим ўрин эгаллайдиган шахслар:

Имомлар;

Мураббийлар;
Раҳбарлар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ إِذَا كَانَتْ أَوَّلُ لَيْلَةٍ مِنْ رَمَضَانَ صُفِّدَتْ الشَّيَاطِينُ وَمَرَدَةُ الْجِنِّ وَغُلِّقَتْ أَبْوَابُ النَّارِ فَلَمْ يُفْتَحْ مِنْهَا بَابٌ وَفُتِحَتْ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ فَلَمْ يُغْلَقْ مِنْهَا بَابٌ وَنَادَى مُنَادٍ يَا بَاغِيَ الْخَيْرِ أَقْبِلْ وَيَا بَاغِيَ الشَّرِّ أَقْصِرْ وَلِلَّهِ عُتَقَاءُ مِنْ النَّارِ وَذَلِكَ فِي كُلِّ لَيْلَةٍ

رواه ابن ماجه

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Рамазоннинг биринчи куни бўлганда шайтонлар ва жинларнинг энг ярамаслари занжирбанд қилинади. Дўзах дарвозалари тамбалаб ташланади, уларнинг биронтаси ҳам очилмайди. Жаннат эшиклари очиб қўйилади, уларнинг биронтаси ҳам ёпилмайди. Бир нидо қилувчи нидо қилади: «Эй яхшилик талабгори, ҳаракатингни бошла! Эй ёмонлик истаган, тўхта! «Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинадиган бандалари бўлади. Бу ҳар кечада содир бўлади…»

Аллоҳ Рамазонда гуноҳкорларни жаҳаннамдан озод қилар экан, аммо нима учун Ўзбекистон қамоқхоналарида азоб чекаётган бегуноҳ мусулмонлар озод қилинмайди?..

Аллоҳ жаҳаннам дарвозаларини ёпар экан, нима учун Ўзбекистон қийноқхоналари ёпилмайди?!


Шайх Обидхон қори, Швеция

1429 ҳ. 30 шаъбон (2008 м. 31 август)

...more
View all episodesView all episodes
Download on the App Store

Islom ovoziBy Shayx Obidxon qori Sobitxon o'g'li


More shows like Islom ovozi

View all
Abdulloh Domla by Ansar

Abdulloh Domla

6 Listeners