Неъматлар тўғри истеъмол қилинмаса, зарарга айланади;
Зоҳидлик мол-дунё неъмати муқобилида;
«Зуҳд» калимасининг луғавий ва истилоҳий маънолари;
Ибн Таймиянинг зоҳидликка берган таърифлари;
Зоҳидликнинг икки хил тури;
Зоҳидлик- охиратда фойда бермайдиган ортиқча мубоҳ нарсаларни тарк қилиш;
«Ал-Вараъ» охиратда зарар бериши мумкин бўлган нарсаларни тарк қилиш;
Мубоҳ ишлар билан машғул бўлиб қолиш инсоннинг охиратдаги мартабасини пайсайтиради;
Мол-дунёни дунёвий мақсадлар йўлида тарк қилиш зоҳидлик эмас;
Ибнул-Қоййимнинг зоҳидликка берган таърифлари:«Зоҳидлик 6та нарсада бўлади: 1. Мол-дунё, 2. Зоҳирий кўринишлар, 3. Раҳбарлик, 4. Одамлар, 5. Нафс, 6. Аллоҳдан бошқа барча нарсалар».
Зоҳид инсонда Аллоҳдан бошқа барча нарсаларнинг келиши ҳам кетиши ҳам осон бўлади;
Имом Ғазолийнинг зоҳидликка берган таърифлари:«Ҳаром нарсалардан зоҳид бўлиш фарзи айн; Шубҳали нарсалардан зоҳид бўлиш: баъзида вожиб, баъзида мустаҳаб; Ортиқча мубоҳ нарсалардан зоҳид бўлиш; Аллоҳдан машғул қиладиган барча нарсалардан зоҳид бўлиш; Зоҳидликнинг энг афзали уни яширишдир.»
Зоҳид бўлишда бандага ёрдам берадиган нарсалар боби:
Дунё ўткинчи нарса экани ҳақида тафаккур қилиш;
Бу дунё вақтинча экани, ундан кейин ҳақиқий ва абадий ватан борлигини билиш;
Инсон ўзини тийган нарсасидан унга тақдирда битилган насибаси барибир насиб қилишига, ўзини тиймасдан унга ҳирс қўйган нарсаси битилмаган бўлса, унга насиб бўлмаслигига тўла ишониши.
Қоруннинг қиссасидан ибрат;
Зоҳидликка тарғиб этган ҳадиси шарифлардан намуна ва фойдалар;
«Аллоҳ таолонинг ҳам, одамларнинг ҳам муҳаббатини жалб қиладиган амални ўргатинг»;
«Дунёдан ўзингни тийгин – Аллоҳ яхши кўради, одамлар қўлидаги нарсалардан ўзингни тийгин – одамлар яхши кўради»;
Ибн Умарга Пайғамбарнинг васиятлари ва Ибн Умарнинг умматга васиятлари;
Дунёдан ўтиш бир йўлни кесиб ўтиш кабидир;
Дунё ҳаёти ва соғлик неъматлари қайта такрорланмайдлиган ва охират учун ғанимат билиб қолиш учун берилган қисқа фурсат эканлигини тушуниш.© Обидхон қори Собитхон ўғли, www.islomovozi.com